"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" мавзусида сайёр қабул ўтказилди

10.10.2022 2362

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 8 октябрь куни Халқ қабулхоналари, вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар a иштирокида оммавий қабул ўтказилди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигида Агентлик ва унинг тизимидаги ташикилотлар раҳбар ходимлар иштирок этишди.

Қабул давомида фуқароларнинг дорихона очиш, фармацевтик фаолиятни лицензиялаш ҳамда дори воситаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаатлари Агентлик мутасаддилари томонидан жойида ҳал қилинди. Шунингдек, соҳада тадбиркорлар ва фуқаролар дуч келаётган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан маъсул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Давлат маркази Ахборот хизмати